"Реал" француз футболчи билан шартнома имзоламоқчи

  • 28 Jan 18:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
"Реал" "Челси" ярим ҳимоячиси Н'Голо Кантега нисбатан қизиқишини тиклади. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда. 

Мадридликлар ёзда франциялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Кантенинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси шу мавсум сўнггида якунланади. 

"Қаймоқранглилар" ҳозирда Жуд Беллингем трансфери аниқ бўлмаган пайтда, эркин агент футболчини таркибга қўшиб олишни тўғри қарор, деб ҳисоблайди. 

Н'Голо айни вақтда жароҳатдан тузалиш жараёнини давом эттирмоқда. У жорий мавсум АПЛ доирасида атиги 2 та ўйинда майдонга тушган. 


Comments

You must be logged in to commet!