"Реал" дарвозабони эртанги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди
"Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши бўладиган учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.
"Cоpе" нашри хабар беришича, бельгиялик посбон "қироллик клуби"нинг сўнгги машғулотларида иштирок этмаган. Тибога текширувдан сўнг ошқозон ва ичакларнинг яллиғланиши касаллиги ташхиси қўйилган. Шу сабабдан, Куртуа эртанги ўйинда иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, Алонсо шогирдлари ЕЧЛнинг бу турида "Олимпиакос" майдонига сафар қилади. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.



Comments