“Реал” чемпион дарвозабон вафот этганини маълум қилди

  • 28 октябрь, 11:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ дарвозабони Хосе Мануэль Очоторена вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига расман таъзия билдирди.

Tecno

Хосе Мануэль Очоторена 1979-1988 йиллар давомида “Қироллик клуби”  академияси ҳисобланган “Реал Кастилья” ва “Реал”нинг асосий жамоасида фаолият юритган.

Собиқ дарвозабон 64 ёшида ҳаёт билан видолашди.

- “Реал” марҳумнинг оила аъзолари, жамоадошлари ва барча яқинларига, хусусан, у фаолият юритган барча жамоаларга чуқур таъзия билдиради, - дейилади “Қироллик клуби” расмий сайтида эълон қилинган расмий баёнотда.

Очоторена “Реал”дан ташқари, “Валенсия”, “Тенерифе”, “Логроньес” ва “Расинг Сантандер”жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Испания терма жамоаси аъзоси бўлган. Моҳир дарвозабон икки карра Испания чемпиони, УЕФА кубоги ва Испания лигаси кубоги соҳиби ҳисобланади.

Фаолиятини якунлаганидан кейин “Валенсия” ва “Ливерпуль”да ишлаган. Бу икки клуб ҳам Очоторенанинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!