“Реал” биринчи супертрансферга таклиф жўнатди

  • 12 May 13:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтиришга қарор қилган “Қироллик клуби” биринчи трансферга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Мадридликлар “Лион”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Уссем Ауарнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олмоқчи. Шу боис, “Реал” мутасаддилари францияликларга биринчи трансфер таклифини юборди. Ҳозирча, испанияликлар Ауар учун қанча сумма таклиф қилгани сир тутиляпти.

Маълумотларга қараганда, “Лион” ўз етакчисини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборади. Бу клуб хўжайинлари ўтган йили “Арсенал”нинг 60 миллион евролик таклифини қабул қилмаган эди.

22 ёшли Ауар жорий мавсумда Франция чемпионатида 28 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва учта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!