“Реал” ашаддий рақиб “Барса”ни менсимаган юлдузни олади

  • 02 Jun 16:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ва “Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

Bild нашрининг маълум қилишича, тажрибали футболчини “Реал” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар Киммихни фаолиятини якунлашга қарор қилган Тони Кроос ўрнига олиб келишни мақсад қилган.

Аввалроқ, Йозуа Киммихга “Барселона” жиддий қизиқиш билдириб, музокара ўтказганди. Германиялик футболчига каталонияликлар таклиф қилган маош миқдори ёқмади ва у таклифни рад этди.

Киммихнинг мюнхенликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. У ҳали ҳамкорликни узайтиргани йўқ.

Агар томонлар келиша олса, бу трансфер “Реал”га 50 миллион евро атрофида тушади.

Comments

You must be logged in to commet!