“Реал”: 65 миллион еврони ол, супертўпурарни бизга бер!

  • 10 Nov 06:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби яна бир шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштиряпти. Маълумотларга қараганда, пойтахт клубини Винисиус Жуниор тарк этиши мумкин.

“Қироллик клуби” бразилиялик легионерга 2026 йилнинг бошигача таклиф этилган шартномани имзолаш учун вақт берган. Агар бу иш амалга ошмаса, клуб ёзда уни сотиб юборади.

Бош мураббий Хаби Алонсо Винисиусдан бўшайдиган жойни “Бавария”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келаётган Ҳарри Кейнга беришни истаяпти.

Ҳарри Кейн икки йилдан бери мюнхенликлар сафида тинимсиз тўп киритмоқда. BILD нашри маълумотига кўра, унинг шартномасида тўпурарни 2026 йилнинг ёзида 65 миллион еврога трансфер қилиш имконини берадиган банд бор.

Экспертларнинг таъкидлашича, Мадрид клуби раҳбарияти Кейнни олиш янги давр бошланишининг рамзи бўлишини яхши тушунади. Бу нафақат голлар сонининг ўсиши, балки клубнинг амбицияларини ҳам намоён этади. Чунки Ҳарри Кейн номи юқори даражали ҳужумчи тимсолини ифода этади.

Comments

You must be logged in to commet!