Расмий хабар! "Турон" "Нефтчи"га қарши баҳс олдидан Ашурматовни истеъфога чиқарди

CHERY AUTO

Бахтиёр Ашурматов ўзаро келишувга кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Турон" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Куни кеча клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Аъзамович Ашурматов ўзаро келишувга кўра истеъфога чиқарилди ва у клуб билан дўстона руҳда хайрлашди.

“Турон” футбол клуби истеъдодли мутахассис Бахтиёр Ашурматовга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Турон"нинг "Нефтчи"га қарши ўйини 17 апрель куни соат 17:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!