
Расмий хабар: Достонбек Ҳамдамов легионерга айланди
Ҳамдамов расман Дубайнинг "Ал-Наср" клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.
Достон янги жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. БАА премьер лигасида 12та турдан кейин "Ал-Наср" 24 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар