Расман! "Реал" Камавинга билан янги шартнома имзолади

  • 7 ноябрь, 2023, 20:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Эдуардо Камавинга билан янги меҳнат шартномаси имзолаганини расман эълон қилди. Энди 20 ёшли ярим ҳимоячининг "Реал" билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Tecno

Камавинга 2021 йилда "Реал Мадрид" жамоасига келиб қўшилган. Шу вақт ичида франциялик барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 114 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Камавинга 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!