Расман! ЕЧЛ финалида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди

  • 22 May 22:43
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигасининг ярим финал баҳслари ўз якунига етиб, финалга ҳам етиб келдик. "Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ҳам расмийлар эълон қилинди. Ўйинни польшалик ҳакам Шимон Марциняк бошқариб боради. Унга қанотларда Сокольницкий ва Листкевич ёрдамлашади.

Tecno

Марциняк жаҳон чемпионати финалида ишлаган. Шунингдек, у "Манчестер Сити" - "Реал" баҳсида ҳам бош ҳакамлик вазифасини бажарган.

42 ёшли мутахассис мавсум давомида 31 та ўйинни бошқариб борган бўлса, футболчиларга 139 марта сариқ ва 2 та қизил карточка кўрсатди. 

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 10-июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!