Расман! Ботир Аҳмедов жаҳон чемпионлик жангида Ўзбекистон номи ва байроғи остида чиқади

  • 12 Aug 16:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) WBА жаҳон чемпионлик камари Жош Тейлордан вакант қолган. Эътиборлиси, мазкур камар учун рейтингда биринчи ўринда турган Доминикан вакили Алберто Пуэлло (20-0, 10КО) ва ўзбек боксчиси Ботир Аҳмедов (9-1, 8КО) жанг қилиши белгиланган. Мазкур тўқнашув 20 август куни Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатида PBC бокс оқшомида бўлиб ўтади. 

Tecno

IMG_20220812_162855

Ботир Ахмедов Сирдарё вилоятида туғилиб ўсган. Бизга берилган маълумотларга кўра, Аҳмедов чемпионлик жангида Ўзбекистон номидан, Ўзбекистон байроғи остида рингга кўтариладиган бўлди. Агарда у ушбу камарини қўлга киритса, ўзбек боксчилари орасида 4-чемпионга айланади. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Руслан Чагаев, Артур Григорян, Муроджон Аҳмадалиев ушбу номга сазовор бўлган.

Ушбу вазн тоифаси WBА рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев 12-ўринда бормоқда. 7-ўринда қайд этилган Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасини ўзгартирган.

SPORTS.UZ сайтининг Ботир Аҳмедов билан уюштирган интервьюсини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!
араббаевич давлат
12/08/2022 16:53
Гап йук. Омад. Трансляция килинадимикан.