Рафинья “Барселона” ва “Челси”нинг ёш футболчиларини мақтади
“Барселона” клуби юлдузи Рафинья Ламин Ямал ва “Челси”нинг ёш футболчиси Эстевao ҳақида фикр билдирди.
Ламин ва Эстевao — ақл бовар қилмас даражадаги футболчилар. Улар дунёнинг энг яхши ўйинчилари қаторидан жой олади. Уларнинг истеъдоди беқиёс. Ҳозир ҳаммаси ўз қўлларида. Улар тўғри йўлдан кетишмоқда ва клуб ҳамда терма жамоалари сафида энг яхшилардан бўлишлари мумкин", — дея таъкидлади бразилиялик вингер.
Маълумот учун, бугун Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида каталонияликлар сафарда “аристократлар”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.



Comments