"Қўқон-1912" - "Металлург" 2:3 (видео)

  • 30 сентябрь, 2019, 18:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Tecno

Қўқондаги "Марказий" стадионда кечган учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. 7-дақиқада Отабек Ҳайдаров ҳисобни очди. 24-дақиқада Станислав Андреевга нисбатан тўп учун курашда хавфли ҳаракат қилгани учун Мурод Холмуҳаммедов майдондан четлатилди.

Шундан сўнг беллашувдаги устунлик бекободликлар томонга ўтди ва Музаффар Музаффаров, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимовлар рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Беллашув сўнггида эса Жаҳонгир Аҳмадов ҳисобни қисқартиришга эришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!