Пулишич АҚШ терма жамоасига ёрдам беролмайди

  • 12 Nov 20:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Полушич жароҳат сабаб бўлажак ўйинларда АҚШ терма жамоасига ёрдам беролмайди.

Tecno

Хабарларга қараганда Пулишич АПЛнинг 12-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда сонидан жароҳат олган. Ҳозирча шифокорлар унинг қачон сафга қайтиши бўйича аниқ маълумот беришмаяпти.

Айтиш лозимки, АҚШ терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Канада ва Куба терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 21 ёшли Пулишич бу мавсум ҳозирча “Челси” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!