ПСЖнинг янги юлдузи Навасни жамоага сиғдирмаяпти

BEPUL PROPAN

Дарвозабон Кейлор Навас ПСЖни яқин вақтлар ичида тарк этиши мумкин. 

"Foot Mercato" нашри берган хабарга кўра, Жанлуижи Доннарумманинг қайсарлиги Кейлор Навас кетишига сабаб бўлмоқда. У фаолиятини "Наполи" жамоасида давом эттириши борасида хабарлар чиқмоқда. 

35 ёшли коста-рикаликнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. У ўтган мавсум Франция чемпионатининг 21 учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 18 та гол ўтказиб юборган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!