
ПСЖга қарши ўйин олдидан "Реал" мухлислари учун зўр янгилик бор!
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема ва ҳимоячи Ферлан Менди Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган биринчи ўйинда ПСЖга қарши ўйнаши мумкин.
Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ҳар икки футболчи ҳам асосий таркибда майдонга тушади, дея хабар бермоқда "RMC Sport" нашри.
Бензема ва Менди мушакларидаги жароҳатлар туфайли 23 январдан буён майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, улар Париждаги ўйин учун қайдномадан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс бугун тунда 01:00да старт олади.
Comments