ПСЖда бош мураббий масаласида 10 та номзод бор

  • 15 Mar 14:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоа бош мураббийини алмаштирмоқчи. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, жамоанинг амалдаги устози Маурисио Почеттино катта эҳтимол билан ёзда ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига айни дамда ишсиз юрган Зинедин Зидан ҳамда "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, парижликларнинг шорт-листидан Массимилиано Аллегри ("Ювентус"), Антонио Конте ("Тоттенхэм"), Эрик тен Хаг ("Аякс"), Кристоф Гальтье ("Ницца"), Микель Артета ("Арсенал"), Симоне Индзаги ("Интер"), Люсьен Фавр (ишсиз) ва Тьяго Мотта ("Специя") каби мутахассислар номзоди.

Comments

You must be logged in to commet!