ПСЖ юлдузи жамоага келганидан афсусда

  • 24 Sep 19:02
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум аввалида ПСЖ сафига келиб қўшилган Жанлуижи Доннарумма ўз қароридан норози.

Tecno

"Corriere della Sera" нашрининг ёзишича, италиялик дарвозабон Кейлор Навас билан бўлаётган рақобатда имкониятни бой бермоқда ва аксарият ҳолларда захира ўриндиғида қолиб кетяпти. Мавсум олдидан унинг асосий дарвозабон бўлиши тахмин қилинаётган эди.

Хабарларга қараганда, ПСЖнинг жанубий америкалик футболчилари Месси, Неймар, Ди Мария, Маркиньос ва Паредес Навасни қўллаб-қувватламоқда ва Почеттинонинг қарорига таъсир кўрсатяпти.

Маълумот учун, 22 ёшли посбон парижликлар сафида 8 ўйиндан 2 тасида майдонга тушди. Қолган беллашувларда Кейлор Навасга ишонч билдирилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!