ПСЖ президенти ва мураббийи футболчиларга жиддий мурожаат қилди!

CHERY AUTO

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи пайшанба куни жамоанинг машғулот базасига ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди ҳамда янги мавсум арафасида уларга мурожаат йўллади.

Tecno

"Бизга қарши ҳамма тайёрланади. Ҳар бир жамоа бизга қарши ғалаба қозонишни истайди, чунки биз — Европанинг амалдаги чемпионларимиз. Биз ҳар бир мусобақани ютмоққа интилишимиз керак", — деди Ал-Хелайфи.

Футболчиларга жамоа бош мураббийи Луис Энрике ҳам сўзлади:

"Бу йил биз янада кучлироқ бўламиз. Бу эса келаси ҳафтадан бошланади", — дея ўз фикрини билдириб ўтди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, ПСЖ янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 13 август куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказади — УЕФА Суперкубоги учун баҳс. Франция лигасида эса парижликлар 17 август куни "Нант"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!