ПСЖ Неймар бўйича якуний қарорга келди

  • 21 ноябрь, 2020, 14:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ мутасаддилари жамоа етакчилари Неймар ва Анзель Ди Марияга янги шартнома таклиф этишга қарор қилди ва бу борада ишларни бошлаб юборди.

Парижликлар бразилиялик ҳужумчи билан 2024 йилгача давом этадиган битим бўйича музокараларга киришди. Париж клубида бу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам бўлади.

Анхель Ди Марияга эса уч йиллик шартнома таклиф этилади. Агентиналик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Шунинг учун уни бепул қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар таклиф билан чиқа бошлаган. Хусусан, Криштиану Роналду “Ювентус” раҳбариятидан  Анхель Ди Марияни олишни сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!