ПСЖ Мбаппе ўрнига икки футболчидан бирини танлайди

  • 30 марта, 2022, 00:13
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ Пауло Дибала ва Усмон Дембеле трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "L'Équipe" нашри хабар берди. 

Франция клуби аргентиналик ҳужумчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бундан ташқари, улар "Барса" вингери билан шартнома имзолашни истаяпти. 

Ҳар икки футболчининг амалдаги клублари билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Уларнинг ҳозирги жамоаларини тарк этиш эҳтимоли юқори. 

Дибала жорий мавсум "Юве" сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 6 та ассист қайд этган. 

21 учрашув ўтказган Дембеле 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этган ва 9 та голга ҳаммуаллифлик қилган. 
 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию