ПСЖ футболчиси Бундеслига клуби билан шартнома имзолади

  • 14 июнь, 2019, 21:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Мусса Диаби фаолиятини "Байер"да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли франциялик футболчи леверкузенликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. “Доришунослар” эса унинг трансфери учун Париж клубига 15 млн евро тўлашган. Бундан ташқари имзоланган келишувга кўра ПСЖ Диабининг навбатдаги трансферидан 20% бонус ҳам олади.

Маълумот учун, Диаби асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида парижликлар сафида жами 34та ўйинда майдонга тушган ва 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!