Португалиялик ва нидерландиялик мухлислар "ЖЧ-2026"ни байкот қилишмоқчи
Португалия ва нидерландиялик футбол мухлислари ассотсатсияси Мексика, Канада ва АҚШ мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатини байкот қилишмоқчи. Бу ҳақида RMC Sport нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, норозиликка сабаб ФИФА томонидан белгиланган чипта нархлари қимматлигида. Масалан, финал чипталари Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 финали чипталарига қараганда олти-етти баравар қиммат. Баъзи мухлислар чипта сотиб олиш учун бир неча йил пул йиғишган, аммо энди улар мулдиалга боришни хоҳлашларига шубҳа қилишмоқда.
Франциянинг бир қатор ассоциациялари ҳам бойкотни жавоб чораси сифатида кўриб чиқмоқда, бироқ айни дамда улар Франция футбол федерациясидан ёрдам сўраган.
Эслатиб ўтамиз, мундиал дебютанти Ўзбекистон МТЖ гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва 4-саватдан ФИФА плей-офф ғолиби (ДР Конго, Ямайка, ёки Янги Каледония) билан баҳс олиб боради.



Comments