Пол Хьюз: "Ҳеч нарсани жавобсиз қолдирмайман"

  • 27 август, 14:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ирландиялик ММА жангчиси Пол Хьюз PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов жамоаси билан юзага келган таранглик ҳақида гапирди.

Tecno

“Жангдан олдинги учрашувимиз қандай ўтади? Буни вақт кўрсатади. Мен доим ҳурмат билан ёндашаман — бу менинг услубим. Лекин кимдир менга ҳужум қилса, ишончингиз комил бўлсин, мен жавобсиз қолдирмайман. Гапим исботини Усмоннинг менежери мисолида кўрдингиз. Ундан менга бир нечта твит келганди... Агар кимдир ирландияликни ҳақорат қилса, албатта, бу учун жавоб беради”, — деди Пол "ММА Junkie" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Хьюз (14-2) ва Усмон Нурмагомедов (19-0-1 N/C) ўртасидаги реванш 3 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!