
Погба “Ювентус”да машҳур рақам остида ўйнайдиган бўлди
Сўнгги бир неча ой давомида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Поль Погбанинг янги жамоаси ниҳоят маълум бўлди. "Ювентус" бугун франциялик ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Поль охирги олти йилни “Манчестер Юнайтед”да ўтказди ва мавсум якунланганидан кейин эркин агент мақомида "кекса синьора" сафига кўчиб ўтди.
Шунингдек, Погбанинг "Ювентус"да қайси рақам остида тўп тепиши ҳам маълум бўлди. Франциялик ярим ҳимоячи Турин клубида футбол оламида машҳур бўлган 10-рақамни ўйнайдиган бўлди.
Олдин "Ювентус" сафида Пауло Дибала шу рақам остида ҳаракат қилган. Аргентиналик футболчи клубни тарк этганидан кейин “Юве”да 10 бўш қолди.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба 2012-2016 йиллар давомида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар