Пике судда ғалаба қозонди

  • 23 Dec 09:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Испания Молия вазирлигига қарши бўлиб ўтган судда ғалаба қозонди.

Tecno

Испания Олий суди Пикенинг апелляциясини қаноатлантирди ва Молия вазирлиги томонидан қўйилган 2,1 миллион евро миқдоридаги жаримани бекор қилди.

Қайд этилишича, испаниялик футболчи ўз имиж ҳуқуқларини бошқариш бўйича шартномаларга амал қилмаган, унинг Буюк Британиядаги ижтимоий суғурта тўловлари шахсий даромад солиғи учун чегириб ташланади.

Жерар Пике жорий мавсум "Барса" сафида Ла Лигада 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!