Пеп, бизни Ҳусановнинг ўйинини кўришдан айирма!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан футболчиларимиз табрикларни қабул қилишда давом этмоқда.

Tecno

Хусусан, бугунги кундаги энг машҳур футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўз клуби “Манчестер Сити”дан табрик олди. Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасига Абдуқодирнинг суратини қўйиб, “Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига илк бор чиққани билан табриклаймиз!”, деб ёзиб қўйди.

 Бу табрикка “шаҳарликлар”нинг бутун дунё бўйлаб тарқалган мухлислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришда давом этмоқда.  

Sports.uz портали ушбу изоҳларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътибори ҳавола этади.

Football Frenzy:

Табриклаймиз, Ҳусановнинг натижасидан “Манчестер Сити” хурсанд бўлиши керак. Ортга қайганида Гвардиола уни яна захирага михламаса бўлди.

Ana Mahmud:

Ҳусанов, келаси йили сизлардан зўр ўйинлар кутимиз.

Peace Agb:

Кейинги мавсум Абдуқодир кўпроқ ўйин ўтказишига умид қиламиз.

Maliçk Jñr:

Ҳусановга имкон беринг. У айрим ўйинчиларга қараганда, майдонда бўлишга муносиб.

Dennis Ababio:

Вау вау! Ҳаяжонландим. Ўзим энг ёқтирган футболчининг ўйинларини энди жаҳон чемпионатида ҳам кўраман.

Mahmoud Ahmed:

Ҳусановнинг фанатлари Мисрда ҳам бор!

Jack Too:

Ҳусанов “Манчестер Сити”да асосий таркибда бўлиши шарт.

Lerast Erast Erasto'o:

Ҳусановга ўйнаш имконини бериш керак. Ҳамма ҳам хато қилади. Биз мухлислар Абдуқодирга ишонамиз, у жамоамиз ҳимоясига Мануэль Аканжидан кўпроқ фойда келтиряпти.

Basit Abraham:

Пеп, бизни Ҳусановнинг ўйинини кўришдан айирма, илтимос.

Абдуқодир Ҳусанов 20 январдан бери “Манчестер Сити” футболчиси. Унинг шартномаси 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. 21 ёшли марказий ҳимоячимиз якунланган мавсумда Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида тўққизта учрашув ўтказиб, битта гол ҳам урди.

Бундан ташқари, марказий ҳимоячимиз 2023 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосидир. Абдуқодир халқаро миқёсда 21 та учрашувда иштирок этган.

Transfermarkt портали экспертлари Ҳусановни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Абдуқодир бугунги кунда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.

Шомуродовнинг суперголига Италиядан қандай муносабат бўлди?

Файзуллаевни йўқотмаслигимиз керак!

“Манчестер Сити” фанатлари Ҳусановни “тинч” қўймаяпти!

Шомуродов Гасперининг ҳар қандай синовига тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!