“Пахтакор” – “Бухоро”: Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?

  • 29 октябрь, 15:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Андижондаги “Бобур Арена” стадионида Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Бош соврин учун Тошкентнинг “Пахтакор” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Tecno

Статистик маълумотларга кўра, бу икки жамоа бунгача 27 марта майдонда тўқнаш келган. Улардан 21 тасида “шерлар” ғалаба қозонган, 2 учрашувда эса бухороликлар зафар қучган. Қолган 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам тошкентликлар фойдасига — 64:10.

“Пахтакор” сафида “Бухоро” дарвозасига энг кўп гол урган футболчи — Игор Сергеев. Ҳужумчи ушбу рақибга қарши ўйинларда жами 12 та гол киритган.

Маълумот учун, финал учрашуви бугун соат 18:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!