"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқич ўйинларини қайси шаҳарда ўтказиши маълум бўлди

  • 11 март, 2021, 12:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи бўлиб ўтадиган шаҳарлар номини маълум қилди.

Унга кўра, "Пахтакор" ўрин олган "В" гуруҳи ўйинлари БААнинг Шаржа амирлигида ўтказилади. Беллашувлар 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. "Шерлар" гуруҳ босқичини Эроннинг "Трактор" клубига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда плей-офф ғолиби билан тўқнаш келади. Кейин эса "Шаржа" билан учрашув бўлиб ўтади. Тақвим билан танишиб олинг.

1-тур, 14 апрель
"Пахтакор" - "Трактор"

2-тур, 17 апрель
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 20 апрель
"Шаржа" - "Пахтакор"

4-тур, 23 апрель
"Пахтакор" - "Шаржа"

5-тур, 26 апрель
"Трактор" - "Пахтакор"

6-тур, 29 апрель
"Пахтакор" - плей-офф ғолиби

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳ ўйинларига мезбонлик қиладиган Шаржа шаҳрининг "Шаржа" клуби сафида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
11/03/2021 13:04
Хаммасига ютказади