"Пахтакор" "Насаф"га қарши ўйинларда катта устунликка эга. Қаршиликлар пойтахтдаги охирги 5 учрашувда фақат бир марта ғалаба қозонган холос

CHERY AUTO

"Насаф" Суперлиганинг 2-турида амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлади. Учрашув 8 март куни 17:15да старт олади. Қаршиликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Tecno

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 54 бор тўқнаш келган. 30 учрашувда пойтахтликлар, 11 ўйинда эса "Насаф" ғалаба қозонган. 13 учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар фарқи: 79-48. Устунлик "Пахтакор"да.

Жамоалар сўнгги бор Тошкентда 2023 йил 3 ноябрь куни тўқнаш келишган ва беллашув дуранг билан якунланган - 1:1.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган енг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Пахтакор” – “Насаф” 4:0, “Насаф” — “Пахтакор” 4:0.

Эътиборингизга, Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

03.11.2023 й. | Пахтакор 1:1 Насаф  
02.10.2022 й. | Пахтакор 0:1 Насаф   
06.08.2021 й. | Пахтакор 1:0 Насаф  
21.08.2020 й. | Пахтакор 4:1 Насаф  
05.04.2019 й. | Пахтакор 2:1 Насаф  

Comments

You must be logged in to commet!