
Ўзбекистонлик ҳакамлар Россиянинг ўйинини бошқаради
Россия миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланган ҳолда 4 сентябрь куни Иордания футболчиларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиши белгиланган.
Россия футбол иттифоқи расмий сайтининг хабар беришича, Москва шаҳридаги “Лукойл Арена” стадионида бўладиган учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Манбага кўра, баҳсда ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бош ҳакам бўлади. Танташев Осиё футбол конфедерациясининг энг малакали ҳакамлари қаторига кириши алоҳида таъкидланди.
Танташевга ўз ҳамюртлари – ФИФА рефери ассистентлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида россиялик Егор Егоров қайд этилган.
Россия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Фикрлар