Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Россияда мезбон боксчи билан жанг қилади

  • 25 апрель, 12:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Бугун Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев Россия вакили Алан Хугаевга қарши баҳс олиб боради. Кеча боксчилар турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашиб, ярим ўрта вазн меъёрини бажаришди. 

Ушбу баҳс 25 ёшли Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Иккита жангида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Ҳамюртимиз проф карьерасидаги сўнгги жангини 2022 йил июнь ойида Турсунбой Абдулҳакимовга қарши ўтказиб, зафар қучган эди.

26 ёшли Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан илгари қўлга киритган. Бугунги бокс оқшоми бизнинг вақти билан соат 18:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон професионал бокс федерацяси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!