Ўзбекистон U17 термасининг ўйини муддатидан аввал якунланди

  • 08 Jun 15:31
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Малайзия U17 - Ўзбекистон U17 терма жамоалари ўртасидаги баҳс муддатидан аввал якунланди. Куала Лумпурнинг "Персада плюс" стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйин кузатилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 41-дақиқада тўхтатилди.

Tecno

Салкам бир тайм давом этган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Вакилимиз Николас Акопов 17 дақиқада ҳисобни очган бўлса, Моҳаммед Нон Эзави 36 дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь санасида, яъни икки кун аввал бу жамоалар тўқнашганди. Ўшанда Ўзбекистон ёшлари 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Comments

You must be logged in to commet!