Ўзбекистон терма жамоасининг Таиландга қарши ўйини олдидан расмий хабар!

  • 13 Jun 22:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Таиландга қарши ўйин ўтказади.

Tecno

Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, мазкур баҳсни эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Ҳасан Акрами. Унга қанотларда Ҳасан Зеҳейри ҳамда Фарҳад Мораввежи ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса суриялик Масуд Туфайлиҳга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 14-июн куни Наманганнинг “Марказий” стадионида соат 20:30 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!