Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Уругвайга имкониятни бой берди

CHERY AUTO

Халқаро ўртоқлик учрашувидан ўрин олган Уругвай - Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Марсело Бьелса бошқарувидаги Уругвай терма жамоаси 2:1 ҳисобида Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоамизни мағлубиятга учратди. 
 
Учрашувнинг 51-дақиқасида Фокундо Торрес қарши ҳужумдан фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб Хуан Санарбия орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Русланбек Жиянов 82-дақиқада Уругвай дарвозасини ишғол қилган ҳолда, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол урганимиздан сўнг йигитларимиз бир неча хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисобни тенглаштира олмади.

Tecno

  • Халқаро - Халқаро ўртоқлик учрашувлари
  • Friendlies

Ўзбекистон

  • Ruslanbek Jiyanov 82'
Тугади
1 : 2

13.10.2025 17:45

Уругвай

  • Facundo Torres 51'
  • Juan Manuel Sanabria 60'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!