Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалда Эронни ютса, Осиёнинг энг яхши бешинчи жамоасига айланади

  • 16 Nov 01:49
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши ўйиндаги ғалаба ортидан ФИФА рейтингида +5,70 баллга эга бўлди ва онлайн жадвалда икки поғона кўтарилди (Мали ва Камерундан ўзиб кетдик). Ҳозирги балларимиз 1458 тани ташкил этади.  

Tecno

Шунингдек, терма жамоамизни 18 ноябрь куни Эронга қарши ўйин кутяпти. Мазкур учрашувдаги ғалаба вакилларимизга тахминан +6,5 балл келтиради. Биз бўлажак финалдаги ғалаба орқали Осиёнинг энг яхши бешинчи жамоасига айланамиз.

Ҳозирча биздан олдинда:

5. Қатар 
4. Австралия
3. Жанубий Корея
2. Эрон
1. Япония

Тўғри, Қатар терма жамоаси ҳам Зимбабвега қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади, лекин ушбу ўйин икки жамоа учун ҳам бал бермайди.

Comments

You must be logged in to commet!