Ўзбекистон кубоги ярим финалига қачон қуръа ташланади? Жараён жонли эфирда намойиш этилади

CHERY AUTO

12 декабрь куни Ўзбекистон  кубоги чорак финал баҳслари ўтказилади.

Tecno

Чорак финалнинг дастлабки икки ўйини соат 13:00да, кейинги иккита ўйин соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

ЎзПФЛ ҳамда “Спорт-ТВ” ўзаро келишиб, ярим финал учун қуръа ташлаш маросимини сўнгги икки ўйин якунига етиши билан ўтказишга қарор қилди. Қуръа ташлаш маросими охирги учрашувлар тугаши билан “Спорт-ТВ” орқали жонли намойиш этилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Қуръа аввалги содда форматда ўтади. Бунда саватчадан биринчи олинган клуб ярим финални ўз майдонида ўтказади, кейинги жамоа эса ўз-ўзидан унинг рақибига айланади.

Comments

You must be logged in to commet!