Ўзбекистон футзал терма жамоаси 10 январдан йиғин бошлайди

  • 07 Jan 17:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Tecno

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини қачон бошлаши маълум бўлди. Терма жамоамиз 10 январь санасидан Тошкентда йиғинга киришади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" академиясига қарашли залда олиб борилади. Б.Аҳмедов йиғинга 20 нафар ўйинчини таклиф этган. Якунда Осиё чемпионатига улардан 14 нафари олиб кетилади.

Comments

You must be logged in to commet!