Ўткир Юсупов ва "Фулад" навбатдаги ғалабани қўлга киритди

CHERY AUTO

Эрон Про-лигаси 27-туридан ўрин олган "Фулад" - "Шамс Азар" беллашувида мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ўта муҳим ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Хузестонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Ўткир Юсупов одатдагидек ажойиб ўйин ўтказди. Юсупов асосий таркибда тушди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "SofaScore" унга 6.3 балл қўйди.

Маълумот учун, "Фулад" совринли ўринлар учун курашмоқда. 26 ўйинда 48 очко жамғарган жамоа агар қолдирилган баҳсда ғалаба қозонса, Остон Ўруновнинг "Персеполис"и билан тенглашиб олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!