Ота-бола Ибрагимович бир жамоада ўйнади?!

  • 16 февраль, 2023, 13:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

15 февраль куни “Милан”нинг катталар ва ёшлар жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович учун бу ўзгача кун бўлди.

Tecno

Шу куни 41 ёшли футболчи ўзининг 16 ёшли ўғли Максимилиан билан бир жамоада ўйнади.

Дастлаб Златан “Милан”нинг катталар жамоаси таркибида ёшларга қарши майдонга тушади деб тахмин қилинган эди, аммо у сўнгги лаҳзада фикридан қайтди ва ўғли билан бир жамоада ўйнашга қарор қилди.

Ота-бола бир жамоада ўйнаган ўртоқлик баҳсида ким ғалаба қозонганлиги ҳақида хабар берилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!