Остон Ўруновни "Бенфика"нинг собиқ устози шуғуллантиради

  • 26 May 02:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Москванинг  "Спартак" клубига португалиялик мутахассис Руй Виторияни бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 51 ёшли мураббий Россия гранди билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекган.

Руй Витория мураббийлик фаолияти давомида "Вилафранкензе", "Фатима", "Пасуш де Феррейра", "Витория", "Бенфика" ва "Ал-Наср" клубларини бошқарган. Икки карра Португалия чемпиони ва бир карра Саудия Арабистони чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам “Спартак” футболчиси ҳисобланади. Остон якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Уфа” сафида ўтказди.

Comments

You must be logged in to commet!