
Осиё чемпионати. Бугун боксчиларимизни ҳеч ким тўхтата олмади!
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Навбатдаги кун доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказади.
-48 кг да Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
-51 кг да Гулсевар Ганиевада Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадедан 5:0 ҳисобида устун келди;
-57 кг да Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани 3:2 ҳисобида таслим қилди;
-50 кг да Беҳруз Холдоров Ҳиндистон вакили Вишванат Суреш устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди;
-55 кг да Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0;
-60 кг да Шоҳрух Абдумаликов непаллик Индра Сунарни қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0;
-65 кг да Саят Илясов Хитой вакили Минг Ченни 5:0 ҳисобида енгди;
-70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов жанубий кореялик Гюбин Паркни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилди - 5:0.
Фикрлар