"Олтин тўп"ни Санчо қўлга киритиши керак!
"Боруссия Дортмунд"нинг собиқ устози Эдин Терзич қўл остида ўйнаган шогирдлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"Эрлинг Ҳоланд, Жуд Беллингем ва Жейдон Санчо - буларнинг барчаси келажакда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятига эга. Агар Санчо ҳақида гапирадиган бўлсам, балким ҳеч ким 5 йил олдин Дембеленинг ушбу совринни ютишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.
Унинг интизомида ҳам шундай муаммолар бор эди, бироқ Усмон ўз устида ишлади ва тартибли футболчига айланди. Ман ҳозир исътедод ва салоҳият ҳақида гапиряпман. Фарқ шундаки, Эрлинг оч қолсагина шу даражага етади, Жейдон жилмайишда давом этса, Жуд эса иккисини бирлаштириши керак деб ўйлайман", - деди Терзич.
Маълумот учун, Жейдон Санчо жорий мавсумни ижара асосида "Астон Вилла" сафида ҳаракат қилмоқда.



Фикрлар