Ўлимдан қўрққан Марадона оила аъзоларидан нимани илтимос қилган эди?

  • 27 Nov 10:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона вафотидан олдин оила аъзоларидан жасадини мумиёлашни сўраган. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, Марадона ўлимдан қўрққан ва бир неча ой олдин юқоридаги илтимосини хат қилиб қолдирган. У танасининг яна узоқ йиллар сақланиб туришини хоҳлаган. Яқинлари Диегонинг бу илтимосини амалга оширадими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум.

Марадона 25 ноябрь куни юрак тўхтаб қолиши оқибатида 60 ёшида вафот этган эди.

Comments

You must be logged in to commet!