ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U21 терма жамоаси билан учрашди

  • 13 Dec 18:05
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни кунларда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U21 терма жамоаси миллий футбол марказида U23 Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ёшлар жамоамиз билан учрашди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.  

Tecno

Суҳбатда олдинда турган Осиё Кубоги футболчиларга катта тажриба тақдим этиши таъкидланди. Аввалги турнирда ҳам жамоаларимиз 2 ёш кичикроқ футболчилар билан иштирок этиб, муносиб натижа қайд этгани, бу чемпионат Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи 2028 йилги Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўташи айтиб ўтилди. 

"Январь ойида U23 Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Олимпиадага чиқиш мусобақасига мақсадли тайёргарлик кўриш учун 21 ёшли жамоа билан иштирок этасиз. Лекин сизлар бундан олдин терма жамоалар тизимида U17, U18 ва U20 жамоалари билан халқаро мусобақаларда қатнашдингиз ва тажриба орттирдингиз. Олган тажрибангиз яқинлашиб келаётган U23 Осиё кубогида ёрдам беради", - деди Равшан Ирматов

Ўз ўрнида мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди, ёшларимиз характер, профессионализм, интизом ва аҳиллик намойиш этган ҳолда юқори натижалар қайд этилишига ишонч билдирилди.

 

Comments

You must be logged in to commet!