“Ньюкасл” Рангникни доғда қолдирмоқчи

  • 17 Jan 15:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ньюкасл” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник кўзлаб юрган футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни бошлади.

Tecno

Манчестерлик скаутлар бош мураббий топшириғига кўра, “Лейпциг” сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи Амаду Айдарани кузатиб юрган эди. Рангник 23 ёшли ярим ҳимоячини Манчестерга таклиф қилмоқчи ва бу трансфер учун Бундеслига вакилига 33 миллион фунт тўлашни мўлжалламоқда.

“Ньюкасл” эса, саудиялик инвесторлар ёрдамида каттароқ сумма тикишга тайёр.

Айдара жорий мавсумда Германия чемпионати доирасида 13 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди.

Comments

You must be logged in to commet!