
"Ньюкасл" Исакка ўринбосар топди ва ҳаракатга тушди
"Ньюкасл" клуби Александр Исакнинг эҳтимолий кетиши ортидан янги ҳужумчи излашга киришди. Фабрицио Романо хабарига кўра, АПЛ клуби "РБ Лейпциг" сафида тўп сураётган ва катта умидлар боғланаётган ҳужумчи Беньямин Шешко билан қизиқишни бошлади.
Клуб унинг трансфер нархи ҳақида аллақачон маълумот олган ва шу билан бирга бошқа номзодлар устида ҳам иш олиб бормоқда. Аввалроқ Шешконинг номи "Манчестер Юнайтед" билан ҳам боғланганди.
Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали словениялик футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар