"Ньюкасл" чучварани ҳом санабди

  • 30 января, 2022, 17:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, "Ньюкасл" январь ойидаги трансфер пайтида ўз таркибини кучайтириш имкониятларини излашда давом этмоқда ва бу борадаги эътиборини "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга қаратди.

Tecno

Юқоридаги манбага қараганда, неаполликлар испаниялик футболчининг трансфери учун инглиз клубидан 40 миллион евролик таклиф олган, бироқ улар бу таклифни дарҳол рад этишган.

Фабиан Руис жорий мавсум А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию