"Ньюкасл" "Челси"нинг уч футболчисини сотиб олмоқчи

  • 17 Jan 10:48
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ньюкасл" жамоаси "Челси"нинг 3 нафар ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "The Telegraph" нашри хабарига кўра, "янги қаср эгалари" лондонликлар футболчилари Коннор Галлагер, Рубен Лофтус-Чик ва Хаким Зиешни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Tecno

"Аристократлар" бош мураббийи Грэм Поттер дастлабки икки футболчини йўқотишни истамайди. Аммо Зиешни қўйиб юборишга тайёр.

29 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, марокашлик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. "Transfermarkt" портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!