
Нурмагомедов ва Пол Хьюз ўртасидаги реванш қачон?
Ирландиялик PFL жангчиси Пол Хьюз россиялик Усмон Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш вақтини айтди.
"Очиғи, жанг бўлиши керак. Ҳамма буни хоҳлайди, PFL ҳам, Дубай ҳам. Айни пайтда буни истамайдиган ягона одам - Усмон Нурмагомедов. Бироқ, ўйлашимча, мазкур баҳс, сентябрь ёки октябр ойларида ўтказилади" - дея ирландияликнинг сўзларини келтирди "ММА Fighting".
Эслатиб ўтамиз, "PFL Champions Series Dubai" турнирида Усмон Нурмагомедов очколар эвазига Хьюзни мағлуб этганди.
Фикрлар